Kun: 03.05.2023

Қирғизистон АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди

Яқинда Бишкек туман суди “Азаттык Медиа” яъни “Озодлик”нинг қирғиз хизматини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси халқаро ишлар бўйича қўмита раҳбари Майкл Маккол ҳолатни “Қирғизистон ҳукуматининг эркин ва мустақил ОАВларга мисли кўрилмаган ҳужуми” деб атади. Садир Жапаровнинг матбуот котиби…

Сурхондарёда қарийб 12 мингга яқин мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилди

2023-йилнинг II-чорак давомида Сурхондарёда 11 минг 505 та мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Б.Сафаров хабар берди. Маълум қилинишича, бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари…

Хитойда сув ости автомобиль туннели очилди

Хитойнинг Ляонин провинцияси (Хитой шимоли-шарқида) Далянь шаҳрида ҳаракатланиш учун сув ости автомобиль йўли туннели очилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги. «Даляньвань кўрфази тубидан ўтувчи туннель – Хитойда қурилган биринчи сув ости туннелидир», – деди компания бош муҳандисининг туннель қурилиши ва…

МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ – ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Жарқўрғон туманида 4962 нафар табиий газ, 41273 нафар суюлтирилган газ истеъмолчи мавжуд. Барча табиий газ истеъмолчиларининг 3408 таси ҳовли уйларда бўлса, 1556 нафар истеъмолчи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади.  “Jarqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари ушбу истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ…

Наманганда «улуш» истаган ҳисобчи ва бош шифокор ушланди

Улар Чуст туманида тадбиркордан 10 фоиз улуш талаб қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.С. «Ч.О.» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан тиббиёт бирлашмасига озиқ-овқат…

Давлат чегарасидан ўтувчи ноқонуний ер ости йўли қазиган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

2022 йилнинг 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли фош этилди. Дастлаб, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда тегишли ҳужжатлари бўлмаган,…

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.Н. “Ж.М.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 4,3 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган. Шу каби,…

ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Маршалл ороллари ва Микронезияда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган хавфли йўтал сиропи юки топилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. ЖССТ Panjob QP Pharmachem Ltd томонидан ишлаб чиқарилган Guaifenesin TG сиропининг синовдан ўтказилган намуналарида “қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда…

Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилаётгани маълум қилинди. Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, унинг индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши, соат 14:00да 9, 15:00да 7 ва…

Ўзбекистон ҳамда Германия ўртасида 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди. Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Германия Канцлерига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Германияни ўзининг ишончли ва стратегик ҳамкори сифатида қабул қилиши, мамлакатларимизни чуқур тарихий…