ЖАМИЯТ

МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ – ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Жарқўрғон туманида 4962 нафар табиий газ, 41273 нафар суюлтирилган газ истеъмолчи мавжуд. Барча табиий газ истеъмолчиларининг 3408 таси ҳовли уйларда бўлса, 1556 нафар истеъмолчи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. 

“Jarqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари ушбу истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, уларга қулай шароитлар яратишга, кўрсатиладиган барча хизмат турларини сифатли амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу эса туман аҳолисида газ таъминоти борасида бўладиган мурожаатлар сонининг камайиши ва аҳолида газдан оқилона фойдаланиш борасида етарли кўникмалар ҳосил бўлишини таъминламоқда.

Жорий йилнинг 4 ойида туман аҳолисидан соҳага оид 45  та мурожаат қабул қилинди.

Жумладан,  жисмоний ва юридик шахсдан  7 та, “Ишонч телефони”га 6 та,  раҳбар шахсий қабулига эса  32 та мурожаат йўлланди. Шунингдек,    4 ойида туманда секторлар кесимида ўтказилган сайёр қабулда “М.Рохат ”, «Истиқлол”, “Дўстлик” , Қорақурсоқ”, “Янги турмуш”, “Янгиарик, Қумкишлоқ”, “Ўрикли”, “Узумзор”  маҳаллалари аҳолиси иштирок этди. Қабулда фуқаролар ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши, газ жиҳозларининг таъмирланиши ва газ қувурларининг жойини ўзгартириш билан боғлиқ 90 та савол билан соҳа вакилларига мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаатлари тегишлилиги бўйича ўрганилиб, белгиланган муддатда ҳал этилди.

Хусусан, “ Янгиобод” маҳалласида яшовчи Рашид хонадонидаги газ ҳисоблагичи носоз ҳолга келгани, газ ўтказмаётганини билдирди.

Соҳа ходимлари ўша вақтнинг ўзида мурожаатчи хонадонига бориб, ҳисоблагични таъмирлашди ва “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилгунга қадар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши зарурлиги айтилди.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Ширин Жабборова эса газ плитасидан баъзи-баъзида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилаётгани маълум қилди. Унинг газ жиҳозлари ҳам чилангарлар томонидан хавфсиз ҳолга келтирилиб, тегишли шартнома асосида техник хизмат кўрсатишнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.  

Аҳоли билан доимий учрашувлар ўтказиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, бартараф этиш бўлим ва филиал раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олинган.

Н.Х.Каримова “Jarqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan