ДУНЁ

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Саудия Арабистони ва Исроилга боради

АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Ғазода ўт очишни тўхтатиш борасидаги музокараларни давом эттириш учун Саудия Арабистони ва Исроилга боради. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди. Манбалар ўт очишни тўхтатиш бўйича тўхтаб қолган музокаралар давом эттирилишини билдирган. Бу борада Саудия…

Украина ҳам маҳкумларни урушга юборишга қарор қилди

Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда zamon.uz Украина Олий Радаси сайтига таяниб маълум қилмоқда.  Унга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари…

Қрим ва Россия шаҳарларига йирик дрон ҳужуми уюштирилди

Бугун, 17 майга ўтар кечаси Россиянинг учта вилояти ва аннексия қилинган Қримга 100 дан ортиқ учувчисиз самолётлар ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Вазирликка кўра, Қрим ҳудудида 51 та, Краснодар ўлкасида 44 та, Белгород вилоятида 6 та,…

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётганларга тавсия берди

Сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара…

Японияда ўлимга олиб борувчи хавфли касаллик тез тарқалмоқда

Японияда қўл ва оёқларда тўқималарнинг нобуд бўлишига, шунингдек, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококк билан касалланганлар сони рекорд даражада юқори, деб хабар бермоқда NHK телеканали. Миллий юқумли касалликлар институти маълумотларига кўра, йил бошидан 5 майга қадар жами 801 та…

Кўп йиғлагани учун чақалоқни учинчи қаватдан улоқтирган шахсга ҳукм ўқилди

Қозоғистонда икки яшар чақалоқни ўлдиришда айбланган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Бу ҳақда «Otyrar» нашри хабар берди. Қайд этилишича, фожиа ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган. Чимкент шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида 40 ёшли эркак ўз жиянини учинчи қават деразасидан улоқтириб юборган….

“Исроил ҳукумати Рафаҳга қўшимча кучлар юборади” — Исроил мудофаа вазири

Исроил Ғазо жанубидаги Рафаҳ ҳудудига қўшимча кучлар юборади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант баёнотига асосланиб, “ТАСС” нашри хабар берди. Манбада айтилишича, қўшимча куч юборишдан асосий мақсад операцияни тезроқ якунлаш. Бунга эришиш учун эса Исроил Ғазо шимолидаги ҳарбий қисмларини Рафаҳга…

Франция Янги Каледонияга қўшин киритди

Янги Каледонияда француз фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари кенгайтирилишига қарши тартибсизликлар бошланиб кетгач, Франция архипелагга қўшин киритди. BFMTV хабарига кўра, Янги Каледонияда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Франция ҳукумати қўшин киритилишини архипелагдаги аэропортлар ва портларни ҳимоялаш зарурлиги билан изоҳлади. Франция бош вазири Габриэл Аттал…

Тожикистонда фолбинлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Тожикистон Жиноят кодексига жодугарлик ва фол очиш учун модда киритилди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг расмий нашри “Садои мардум” хабар берди. Хабарда айтилишича, янги 240-модда (“Жодугарлик ва фол очиш”) бўйича жиноий жавобгарлик, агар ушбу ҳаракатлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилган…

Исроил армияси тунда Ливанга авиазарба берди

Исроил тунда чегарадан тахминан 90 километр узоқликдаги Ливаннинг Баалбек районига авиазарбалар берди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди. Исроил армиясига кўра, бу мамлакатнинг шимолий қисми ўққа тутилишига ва Исроил-Ливан чегарасида “Ҳизбуллоҳ” дронининг портлатилишига жавобдир. Ҳаво ҳужумларида Бекаа водийсидаги Наби Чит…