Малайзия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
17 май куни «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни…
“Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Мукофот жамғармаси 2,5 миллиард сўм бўлган танлов якунланди. Унинг ғолиблари Қорақалпоғистоннинг Бўзатовига жамланишди. Анъанавий тарзда ўтказилаётган танловнинг республика босқичи ҳар галгидай Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичдан чиққан 158 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашишди. “Bo‘zatov FEST” танловининг…
“Долзарб 40 кунлик”да қўлга олинганларга ҳукм ўқилди
2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Ниёз Ибодов исмли шахс товламачиликда айбланиб, қўлга олинганди. Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 1954 йилда туғилган Ниёз Ибодов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми билан айбланганди. Ўша вақтда…
Қрим ва Россия шаҳарларига йирик дрон ҳужуми уюштирилди
Бугун, 17 майга ўтар кечаси Россиянинг учта вилояти ва аннексия қилинган Қримга 100 дан ортиқ учувчисиз самолётлар ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Вазирликка кўра, Қрим ҳудудида 51 та, Краснодар ўлкасида 44 та, Белгород вилоятида 6 та,…
АҚШда ўзбекистонлик 39 ёшли эркак 19 йилга қамалди
Флоридада суд АҚШ ҳудудига болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини олиб кирган Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриевга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ўзбекистонлик 39 ёшли Султон Нуриевнинг умрбод назоратда бўлиши ҳам белгиланди. Қайд этилишича, у 2022-йилнинг 13 январида АҚШнинг Орландо шаҳридан…
Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди – Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 16 май куни миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этган эди. Президент Мирзиёев бошчилигида ўтган тадбир Тошкентдаги Кино саройида ҳам давом этган. Мирзиёеванинг билдиришича, давлат раҳбари Кино саройдаги йиғилишда…
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +25…+30 даража атрофида бўлади. Шанба куни эса +22…+27 даражагача,…
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётганларга тавсия берди
Сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда. Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара…
Роналду дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўлди
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рейтингида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Forbes” журнали ўзининг янгиланган энг бой спортчилар рейтингида маълум қилди. Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси бир йилда 260 миллион доллар ишлаб топди, шундан 200 миллиони…
ДХХ: 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш борасида пойтахт ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Терговга қадар текширув давомида, уларнинг…