Олис ҳудудда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида тиббий кўрик ва сайёр профилактик тадбирлар ташкил этилди
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга асосан эндиликда хасталикка чалинган беморларни пойтахтга бориб тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишига чек қўйилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги…
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини оширади
Москвада бўлиб ўтган музокараларда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди: ▪️ Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 1000дан ортиқ мунтазам қатновлар бажариш, ▪️3 та манзилини бирлаштирувчи “учбурчак” парвозларда авиакомпаниялар сони чекловини бекор қилиш, ▪️Ҳар бир авиакомпанияга 5 тагача шаҳарни танлаш ҳуқуқини бериш
Air India’нинг яна бир самолёти ёниб кетди
Ҳонгконгдан Ню-Деҳлига учган Air India’га тегишли Airbus A321 самолёти қўнганидан сўнг ёнғин юз берди. Электр генератори ёнган лайнердаги барча йўловчилар хавфсиз равишда эвакуация қилинган, деб хабар берди Reuters агентлиги. Air India авиакомпанияси 22 июл куни Ню-Деҳли халқаро аэропортида учиб келган…
Малайзиянинг Tenaga Nasional компанияси Ўзбекистон тоғ ҳудудларида ГЭС қурмоқчи
Tenaga Nasional Berhad компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш ҳамда электр тармоқларини янгилашга инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Dunyo агентлигининг хабар беришича, Куала-Лумпурда Ўзбекистон элчиси Каромиддин Ғадоев билан Tenaga Nasional Berhad президенти Мегат Жалолиддин бин Ҳасан ўртасида учрашув бўлиб ўтган….
Эндиликда «103» хизмат сифати бўйича мурожаатчига қайта қўнғироқ қилинади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати — «103» фаолияти махсус «Call-back» тизими орқали назорат қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий йилдан бошлаб Республика тез тиббий ёрдам марказининг барча ҳудудий филиалларида «Call-back» (қайта қўнғироқ) тизими жорий этилмоқда. Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб…
Жанубда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарби-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда. Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик тадбири Сурхондарё вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманининг «Аэропорт» маҳалласида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида…
АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди
Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден “The New York Times” газетасида чоп этилган мақоласида ёзган. “Биз НАТО ва Россия ўртасида уруш кутаётганимиз…
Ўзбекистон энг кўп олтин қазиб олувчи давлатлар ўнталигига кирди
Жаҳонда олтин қазиб олиш ҳажми 2024 йилда 3600 тоннадан ошиб, 2023 йилга нисбатан ярим фоизга ўсди. «Сaravan Info» агентлигининг хабар беришича, ўртача ўсиш суръати паст бўлишига қарамай, олтинга талаб саноатда ҳам, молия бозорларида ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Анъанага кўра, Хитой…
Ўзбекистон маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилмоқда
Ўзбекистон маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилади. Ўзбекистон дипломатлари Миср–Африка тадбиркорлари уюшмаси (ЕАВА) раҳбарияти билан музокара ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Африка давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва EABA…
Жалолобод шаҳри номи «Манас»га ўзгартирилди
Бу қарор миллий мафкурани мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилгани айтилмоқда. У ерда 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди ва уларнинг тахминан 30 фоизи ўзбеклардир. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жалолобод шаҳрини «Манас» деб қайта номлаш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар…
Тошкентда аёл икки фарзанди ва ўзини юқори қаватдан ташлади
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл икки фарзандини 4-қаватдан ва ўзини 8-қават деразасидан ташлади. Бош прокуратура маълумотига кўра, 17 сентябр куни соат 14:18 да «Мискин» маҳалласининг кўп қаватли уйларидан бирида 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан келиб чиққан можаро ортидан ўзининг…
Испания агар Исроил қатнашса, ЖЧ–2026дан воз кечиши мумкин
Испания Бош вазири Педро Санчес Исроил иштирок этса, мамлакат миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашмаслигини билдирди. Ғазога қарши амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида Испания ҳукумати Исроилга очиқча қаршилик билдирди. Бош вазир Педро Санчес АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган…
Ўзбекистон фуқароси Қозондаги изоляторда 45 кун сақланганини айтди. Бош консулхона изоҳ берди
2 сентябр куни Саратов вилояти Ички миграция бўлими томонидан Бош консулхонага мазкур фуқаро учун Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш юзасидан сўровнома келиб тушган. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Россиянинг Қозон шаҳридаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасида 45 кун давомида сақланиб келинаётгани…
18 ёшга тўлмаганлар учун махсус ChatGPT версияси жорий этилади — OpenAI
Компания ёш фойдаланувчиларни ҳимоя қилишни устувор вазифа деб билиб, ёшни аниқлаш тизими устида иш олиб бормоқда. OpenAI раҳбари Сэм Алтманнинг таъкидлашича, ёшлар сунъий интеллект билан ишлашда алоҳида ҳимояга муҳтож ва шу боис компания ёшни аниқловчи махсус тизимни ишлаб чиқмоқда. Бу…
Коррупция-жамият тараққиёти кушандаси
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг барча соҳалари ривожланишига жиддий путур етказади, тараққиётни секинлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқни хонавайрон этади, ҳуқуқ ва манфаатлар бузилишига сабаб бўлади. Бугунги кунда бутун жаҳон миқёсида ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бирига…
my.gov.uz порталидаги пулли хизматлар банк ва мобил алоқа операторлари иловаларига боғланади
Шунингдек, талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади. «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот…
Швецияда ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланади
2026 йилнинг кузидан бошлаб Швеция ўқувчилар учун хавфсизлик ва ўқиш шароитларини яхшилаш мақсадида барча мактабларда бутун мамлакат бўйлаб мобил телефонни тақиқлашни амалга оширади, деб хабар бермоқда «Guardian» нашри. 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун ишлаб чиқилган янги қоида барча…