Ҳарбий тадбирлар

Жанубда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарби-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик тадбири Сурхондарё вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманининг «Аэропорт» маҳалласида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори  остида ўтказилди.

Усбу байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар аҳолига хушкайфият улашиш, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – мустақиллик шукуҳини халқимиз орасида кенг тарғиб этиш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Байрам тадбирида ҳарбий оркест ва ҳонандаларнинг куй қўшиқлари барчада бирдек таассурот қолдирди. Ватан тинчлигини асраш, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек ҳимоя қилиш каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган фильм намойиши эса ёшу қарини бирдек тўлқинлантирди.

«Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори  остида ўтказилаётган ҳарбий- ватанпарварлик байрам тадбири режага асосан вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилиб келинмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan