Украинада 13 нафар Ўзбекистон фуқароси қулдай ишлатилди
Улар ҳатто ҳожатхонага ҳам жадвал асосида борган. Жабрланувчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари «ниҳоятда таҳқирловчи» бўлиб, уларнинг ҳаракатланиши қаттиқ назорат остида чекланган. Украинанинг Киев областида 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини қул сифатида ишлатган жиноий гуруҳ фош этилди. Украинанинг Киев области прокуратураси хабар…
«Толибон» Афғонистон университетларида аёллар ёзган китобларни тақиқлади
Афғонистонда «Толибон» ҳукумати олий таълим муассасалари дастуридан аёллар томонидан ёзилган китобларни чиқариб ташлади. Бу қарор «шариат ва ҳаракат сиёсатига зид» дея изоҳланди. «Толибон» ҳукумати 140 га яқин китоб, жумладан «Кимё лабораториясида хавфсизлик» қўлланмаси «хавотирли» деб топилган 680 та манба рўйхатига киритди….
НАТО давлатлари Россия чегарасида машғулотлар бошлади
Машғулотларда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада, Латвия ва Эстониядан жами 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Эстония ҳудудида икки ҳафталик Pikne («Чақмоқ») ҳарбий машғулотларини бошланди. Ушбу машғулотларда НАТОга аъзо бир неча давлатлардан 3 минг ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Машғулотларга…
Энди озиқ-овқат чиқиндиларидан органик ўғит сифатида фойдаланилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги қарорига кўра, 2026–2030 йиллар мамлакатда «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинди. Қарорга кўра, аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш маданиятини ошириш, озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига йўналтириш, дўконларда муддати ўтган маҳсулотларга чегирмалар жорий этиш каби чора-тадбирлар…
Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 11,4 фоизга тушди
Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда болалар камбағаллиги сезиларли даражада қисқарди. UNICEF маълумотларига кўра, 2021 йилда 21,5 фоиз бўлган кўрсаткич 2024 йилда 11,4 фоизгача пасайди. . Наманганда ўтказилаётган халқаро форумда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Регина Кастижио маълум қилишича, сўнгги йилларда жорий этилган ижтимоий…
«Guangzhou» клиникаси иши бўйича хитойлик ота-ўғил жаримага тортилди
Тошкентда 100 нафар фуқарони фирибгарлик йўли билан алдаган хитойлик шифокор Хе Кианг ва унинг ўғли Хе Фенг устидан суд ҳукми чиқарилди. Тошкент шаҳридаги «Guangzhou Medical of China» клиникасида ишлаган хитойлик шифокор Хе Кианг ва унинг ўғли Хе Фенг фирибгарлик ва…
YouTube’га кириш чекланиши Россияда телевизор кўриш даражасини оширди
YouTube’нинг блокланиши Россияда кўп йиллик телевидениедан узоқлашиш тенденциясини тўхтатди. Жамоатчилик қайтадан экран олдига қайтмоқда. 2024 йилда Россия ҳукумати томонидан YouTube’га кириш чекланганидан сўнг, мамлакатдаги телекўрсатувлар аудиториясида кескин пасайиш тўхтади. Mediascope маълумотларига кўра, 2020 йилдан бери илк бор умумий телетомошабинлар улуши…
Сурхондарё вилоятининг «Айритом» чегара божхона постида 4 кг 370 гр. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Сурхондарё вилоятининг «Айритом» чегара божхона постида 4 кг 370 гр. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларини компрессор ичига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси вакиллари ўзаро ҳамкорликда…