Kun: 10.09.2025

ЖЧ-2025. Боксчиларимиз 9 жангда 9 ғалабага эришди

Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин палласига кириб боряпти. 9 сентябр куни рингга кўтарилган 9 нафар ўзбек боксчисининг барчаси рақибларини енгди ва миллий жамоа аъзоларининг мағлубиятсиз серияси давом эттирилди. Боксчиларимиз қуйидаги рақиблари устидан ғалаба қозонишди: 1/8 финал -51…

Ўзбекистон Исроилнинг хатти-ҳаракатларини қоралади

Ўзбекистон Қатарга қилинган ҳужумларни қоралаб чиқди.  Ўзбекистон Республикаси Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралайди ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолайди.  Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий…

Техникум билан ҳамкорлик қилган корхоналарга имтиёзли кредит берилади

Жорий йилдан бошлаб олийгоҳларда қабул квоталарини инвестиция лойиҳаларида кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб шакллантириш тизими йўлга қўйилди. Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлаб ўтилди. Қайд этилишича, эндиликда инвестор буюртмаси билан техникумларда ҳам кадрлар мақсадли тайёрланади. Инвестор сўровига асосан…

Расман: «MyGov»даги шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади

Жорий йил 8 сентябрь куни имзоланган ПФ–157-сон фармон билан 2025 йил 1 ноябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Бунда: жисмоний шахснинг Ягона порталдаги…

Уч йил аввал қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ўша фарзандини пичоқлаб ўлдирди

7 ёшли қизалоқ олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Уч йил аввал айиқ раҳм қилган қизга, онаси раҳм қилмаган. Бундан уч йил аввал ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юбориб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган аёл, жорий йилнинг 8…

Хитой «рақамли концлагер» технологиясини экспорт қилишни бошлади

Geedge Networks Хитойнинг интернет цензураси тизимини тижорат маҳсулоти сифатида Осиё ва Африка давлатларига сотишни бошлади. Бешта давлат буни аллақачон қўлламоқда. Wired нашри ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари таҳлил қилган 100 мингдан ортиқ ҳужжатлардан маълум бўлишича, Хитойдаги Geedge Networks компанияси интернет цензураси учун…

Финландия президенти Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти Александр Стубб билан суҳбатда ушбу ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни Финландия президенти Александр Стубб билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича,…

Исроил турк ракеталари сақланаётган омборхоналарга ҳужум қилди

Исроил Суриянинг турк ракеталари сақланаётган омборхоналарига ҳужум қилди. Бу ҳужум «халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши» ҳисобланади. Исроилнинг Сурияга қарши авиаҳужумлари Туркияда ишлаб чиқарилган ракеталар ва ҳаво мудофааси тизимлари учун мўлжалланган бошқа ҳарбий жиҳозлар сақланадиган омборхоналарга қаратилган. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Al…

Ер сайёрасининг катта қисмини эгаллаб олган жонзот номи айтилди

Олимларга кўра, бу жонзот Ер юзидаги деярли барча қуруқлик қисмини ўз колониясига айлантириб бўлган. Ер сайёрасида турли-туман жонзотлар учун ватан ҳисробланади. Лекин тирик жонзотларнинг ичида битта тури борки уларнинг қадами етмаган жой қолмаган, айрим манзиллар ҳисобга олинмаса улар аллақачон у…

Франция бош вазири истеъфога чиқади

Францияда бюджет тақчиллиги ортидан парламент бош вазир Франсуа Байру ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдирди. 8 сентябр куни Миллий мажлисда 364 депутат Байру ҳукуматига қарши овоз берди. Унинг жамоаси саккиз ойдан сал кўпроқ фаолият юритди, холос. Президент Эммануэл Макрон уни 2024 йил…