ДУНЁ

Исроил турк ракеталари сақланаётган омборхоналарга ҳужум қилди

Исроил Суриянинг турк ракеталари сақланаётган омборхоналарига ҳужум қилди. Бу ҳужум «халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши» ҳисобланади.

Rackets

Исроилнинг Сурияга қарши авиаҳужумлари Туркияда ишлаб чиқарилган ракеталар ва ҳаво мудофааси тизимлари учун мўлжалланган бошқа ҳарбий жиҳозлар сақланадиган омборхоналарга қаратилган. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Al Hadath телеканали Исроил хавфсизлик кучларидаги манбага асосланиб хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Туркия томонидан етказиб берилган қурол-яроғ ва техника Дамашқ яқинидаги Хомс шаҳри атрофида жойлашган Сурия ҳаво мудофааси тизими объектига жойлаштирилган.

«Биз Сурияда, у қаерда жойлашганидан қатъи назар, Исроилга таҳдид солувчи ҳар қандай нишонга зарба берамиз», — дея таъкидлаган манба.

Шу билан бирга, у Тел-Авив Анқара билан тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилаётганини қайд этди.

Сурия оммавий ахборот воситалариНинг хабар қилишича, Исроил ҳарбий кучлари Хомс, Латакия ва Палмира ҳудудларига зарбалар берган. Дамашқ маълумотларига кўра, бу ҳужум «халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши» ҳисобланади.

Исроил томони Хомс атрофидаги ҳужумлар фактини тасдиқлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan