ДУНЁ

Яманлик ҳусийлар сўнгги 24 соат ичида Америка авиация ташувчисига бир неча бор ҳужум қилганликларини эълон қилдилар.

Сўнгги 24 соат ичида Яман Қуролли Кучлари уч марта Америка авиация ташувчиси Harry Truman ва Қизил денгиздаги бир неча душман ҳарбий кемаларига зарба берди”, — деб ёзди “Ансоруллоҳ” ҳаракати вакили Яҳё Сариа ижтимоий тармоқ X саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, ҳужумда ракета қўшинлари, дрон авиацияси ва ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этган.

Сариа, шунингдек:
Хусийлар бугун эрталаб Бен-Гурион аэропорти томон “Зулфиқор” туридаги баллистик ракетани учирганликлари учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишларини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ракетанинг учирилиши АҚШнинг зарбалари Яманнинг Ғазо аҳолисига ёрдам беришининг олдини ола олмаслигини исботлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan