Олис ҳудудда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида тиббий кўрик ва сайёр профилактик тадбирлар ташкил этилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунга асосан эндиликда хасталикка чалинган беморларни пойтахтга бориб тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишига чек қўйилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ҳарбий госпитали малакали шифокорлари томонидан бевосита ҳудудларда сайёр тиббий қабуллар ва профтлактик қабул ҳамда маданий ҳордиқ тадбирлари ташкил этилмоқда.

Соғлигидан шиокоят қилаётган юртдошларимизни жойида бепул сифатли тиббий кўрикдан ўтказиб, тиббий ёрдамга муҳтожлиги даражаси асосида Тошкент шаҳри, вилоят ва туманда даволаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, юқори тиббий амалиёт талаб этиладиган мурожаатчиларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб берилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг марказидан олис бўлган Сариосиё туманидаги Шохқишлоқ МФЙда эрта тонгдан бошланган сайёр тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари бошланди.
Шу куни мурожаат қилган беморлар Термиз ҳарбий госпиталидан жаррох, терапевт, невропатолог, офтолмолог, гинеколог отоларингоринолог, стоматолог, УТТ шифокорлари ҳамда электрокардиография апаратларидан кўрикдан ўтказилди.
Ушбу сайёр тиббий қабул жараёнларида Сариосиё туманидаги Шохқишлоқ МФЙдан жами 330 нафар фуқаро, шундан 28 нафари вояга етмаган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб беморларга даволаш ва касалликлар профилактикаси юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг сайёр профилактик тадбирда аҳоли муаммолари ўрганилиб шу ернинг ўзида бир қанча аҳолини қийнаб келаётган муаммолар раҳбарлар томонидан ҳал қилиннди.
Кечки пайт аҳоли учун Хайраобод гарнизони фахрий қоровул ва ҳарбий оркесторнинг чиқишлари байрамона кайфият улашишди.
Бундай сайёр тиббий кўрик, профилактик тадбир ҳамда маданий ҳордиқ ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
III даражали сержант Ахмедов Акбар. Термиз гарнизони.