Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарёда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларнинг хар томонлама ташаббусларини қўллаб-қувватлаш буйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган «Ватанпарварлар» ҳарбий-мусобақаси бўлажак ҳарбий хизматчиларни юзага чикариб келяпти. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларидан ташкил топган 14 та жамоа ўртасида мудофаа вазири кубоги учун “ВАТАНПАРВАРЛАР” ҳарбий – спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси, фахрийлар ва ҳарбий пенсионерлар иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчилари жонли ҳарбийча қўшиқ ижроси бўйича “Сафда қўшиқ айтиш”, пневматик қуролда назорат отиш машқини бажариш бўйича “Моҳир мерган”, АК-74 автомат қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, газга қарши ниқобни кийиш ва юк автомобилининг ғилдирагини айлантириб югуриш бўйича “Ҳарбий эстафета”, биринчи тез ёрдам кўрсатиш бўйича “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, алоҳида қиз ва ўғил болалар ўртасида “Дуатлон” ҳамда “Темур тузуклари билимдони” деб номланган шартларда ўзаро беллашдилар.

Мусобака муросасиз тус олди. Ўз тумани шаънини ҳимоя килишга шай турган ёшлар шиддат билан беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори ва шаффоф баҳолаб борилди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев иштирок этиб, бугунгни кунда мамлакатимиз ёшларига бўлаётган эътибор, уларни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ютуқларини эътироф этиб, ғолиб бўлган командага Республика босқичида ҳам фахрли ўринни олиб келишлари учун омад тилади.

Якуний натижаларга кўра фахрли учинчи ўринни Денов туманининг 10-сонли умумтаълим мактабининг “БАРС” жамоаси, иккинчи ўринни Шерабод туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабининг “Кўҳитанг бургутлари” жамоаси ва биничи ўринни Термиз тумани 6-ихтисослаштирилган давлат мумумтаълим мактабининг “Сархад” жамоаси эгаллади.

Ғолиблар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan