Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарёлик ўғлонлар Ватан хизматига отланди

Дунёда эр йигит учун Ватан хизматига отланишдек шараф бўлмаса керак. Зеро бу шунчаки иш эмас, балки она-тупроқ, эл-улус, ота-она олдидаги муқаддас бурчдир. Ана шундай сара ўғлонлар билан Қуролли Кучларимиз сафи йил сайин тўлиб бораётгани ҳар қанча эътирофга лойиқдир.

Бугун, 9 март куни, Термиз темир йўл вокзалида Сурхондарё вилояти туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан 470 нафар ҳарбий хизматга чақирилувчилар Ватан олдидаги муқаддас бурчларини ўташ учун муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.

Вокзал ҳовлисида жам бўлган Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, ота-оналар, фахрийлар, ижодкор ва санъаткорлар бўлажак юрт посбонларига юксак ишонч билдириб, уларнинг фаолиятига улкан зафарлар тилади.

“Менинг бобом, амаким, қолаверса, дадам ҳарбий соҳада фаолият олиб борганлар. Мен ҳам бугун ҳарбий хизматга йўл олиб, сулоламиз давомчиси бўлаётганимдан бахтиёрман”, – дейди Бобур Шердонов.

Дарвоқе, мард ўғлонлар бу ергача қанча синовлар, довонлврдан ошиб келмади дейсиз. Энди улар ҳақиқий мардлик мактабида тобланади, ўсади, ҳаёт кечиради.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan