Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарёлик ёшлар юрт ҳимоясига отланди

Сурхондарё вилоятининг чақирув ёшига етиб, белгиланган саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган, соғлиги жиҳатидан ҳарбий хизматга яроқли, юртимиз Сурхондарёлик ёшлар Термиз шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон армияси ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат, матонат ва ҳаёт мактаби сифатида ўзини намоён қилмоқда. Ўғлонларимизда ҳарбий хизматга, бошқача айтганда, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган масъулият туйғуси кучайиб бормоқда. Шу боисдан сафларимиз йилдан-йилга забардаст, бақувват, ақлан ва руҳан тобланган ёшлар билан бутланмоқда.
Тантанали тадбирнинг очилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи ўринбосари ёшларни ва уларнинг ота-оналарини мана шундай унутилмас кун билан табриклаб, Ватанни ҳимоя қилшдек муқаддас ва шу билан бирга шарафли бурчни бажаришга шай турган Сурхондарёлик ўғлонларига букилмас ирода, кучли матонат ва куч-ғайрат тилади.

Мудофаа вазирилиги ва ИИВ тасарруфидаги ҳарбий қисмларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун йўл олган мард ўғлонлар ва уларнинг яқинларини вилоят раҳбарияти, мудофаа ишлар бошқармаси вакиллари ҳамда нуроний ва фахрийлар қутлар экан, ҳозирги кунда мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган, мамлакатимиздаги ривожланган таълим муассасаларида энг пухта билим олганлар армия сафларига кириб келаётганини эътироф этди. Сурхон вохаси ёшларига улкан умидлар билдирилиб, ёруғ юз билан уйларига қайтиб келишини тилаб қолишди.

Тантанада сўзга чиққанлар она Ватанни қўриқлаш ҳар бир йигит кишининг муқаддас бурчи экани, бундай масъулиятли вазифа энг сара ўғлонларга насиб этишини таъкидлашди.

Тадбирдан сўнг ёшлар Термиз темир йўл вокзали орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун белгиланган жойларга жўнаб кетишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan