САЛОМАТЛИК

Бош оғриғининг 7 хил тури

Ер шарида бош оғришига шикоят қилмаган одам топилмаса керак. Бош оғриғининг қайси тури жиддий касалликка ишора қилади, қайси тури эса ўзи мустақил касаллик хисобланади? Қуйида уларни фарқлаш ва даволаш усуллари ҳақида сўз юритилади.

1. Тензион оғриқлар. 

Энг кенг тарқалган бош оғриғи тури бўлиб, 3 фоиз холатларда хроник турга ўтади.

Белгилари: Бошнинг тепа қисмида айлантириб, ўраб олувчи босувчи ёки қисганга ўхшаш оғриқ хисси бўлиб, пешона ва кўз атрофии мускулларини зўриқиши кузатилади. уларни бўшаштиришни иложиси бўлмайди. Бу оғриқларнинг давомийлиги ярим соатдан бил хафтагача чўзилиб, одатда кечга яқин кучаяди.
Сабаблари: Ортиқча стресс, бош ва бўйин қисми шикастланишлари ва бошқалар.

Кандай даволанади: Оғриқлар доимий бўлмагани учун энг яхши даво усули оғриқ қолдирувчилар (ибупрофен ёки парацетамол). Огриқ бир хафтадан ортиқ чўзилса жисмоний тарбия билан шуғулланиш тавсия этилади: бош ва бўйинга бериладиган машқлар, тоза хавода юриш, стрессни олдини олиш. Хроник тури дори воситалари ёрдамида врач кўрсатмасига биноан даволанади.

  1. Мигрень

Бошнинг бир томонида қайталанувчи, 4 соат ва ундан кўп давом этувчи бош оғриқлари ҳисобланади.

Белгилари. Бош оғриғи ва бош айланиши, кўнгил айниши ва ёруғликдан қўрқиш (фотофобия), айрим пайтларда оғриқ хуружидан аввал кўз олдида ёрқин рангли халқасимон ёки йўл-йўл галлюцинациялар, бутун тана бўйлаб енгил санчишга ўхшаш хиссиёт.
Сабаблари. Сўнгги йилларда мигрень сабаби қилиб: бош мия фаолиятини бузилиши, бош мия қон томирларини кескин кенгайиши ва бош мия пўстлоғида анормал электрик фаолликни пайдо бўлиши кўрсатилмоқда.
Даволаш. 20% га яқин одамларда мигрень қандайдир аниқ бир ташқи таъсирот (кескин хид, баланд монотон овоз, тамаки хиди) дан сўнг пайдо бўлади. Бундай беморларга бу каби провокацион омиллардан узоқроқ юриш тавсия этилади. Мигреньда триптанлар тутувчи препаратлар (алмотриптан; элетриптан; фроватриптан; наратриптан ва хаказо) буюриладти.

  1. Кластерли оғриқлар

Бу оғриқлар ер шари аҳолисининг 1 фоизида, асосан эркакларда учрайди.
Белгилари. Бошнинг бир томонида интенсив, пульсацион оғриқлар, бошнинг юз сохасига ва кўз атрофига иррадиацияланади. 15 дақиқадан бир соатгача давом этиши мумкин. Кўзларнинг қизариши ва ёшланиши, бурун битиши, бош мияга қоннинг оқиб келганини хис қилиш билан намоён бўлади. Куннинг маълум бир пайтида бошланиб, бир хил оралиқларда қайтарилади: хафтада бир, ойда бир ва хаказо. Хуруж пайтидаги оғриқлар шу даражага етадики, инсоннинг харакатланиши ва гаплашишга имкони бўлмайди.
Сабаблари. Номаълум.

Даволаш. Даволаш қийин, негаки эпизодик бошланиб, ўз-ўзидан йўқолиб қолиши ҳам мумкин. Хроник турида кислородотерапия ва дори инъекциялари буюрилади.

  1. Ичкилик карахтлиги (Похмелье)

Спиртли ичимликлар бош мия қон томирларини кенгайтириб, бош мия нейронлари орасида узатиладиган электрик сигналларни ўтишини бузиб қўяди. Шунингдек, алкогол таъсирида организм сувсизланади ва мигренга сабаб бўлади.
Даволаш. Энг яхши даво парацетамол ва яхши уйқу. Агар оз миқдордаги алкогол дозаларига хам бош оғриса сиз мигреньдан азият чеккан хисобланасиз. Алкогол фақат келтириб чиқарувчи омил вазифасини ўтаётган ҳисобланади.

  1. Бош мия ўсмалари

Ипохондриклар барча бош оғришини бош мия раки билан боғлайди. Аслида эса ўсмасимон касалликлар хисобига бош оғриши бор йўғи 4% ни ташкил этади.

Бу холатларга кескин озиб кетиш, шахсиятини ўзгариши, талвасасимон хуружлар қўшилса бош мияни текшириш кераклигини англатади.
Сабаблари. Бош миянинг катталашуви, бош мия ичи босимини ортишига ва тегишли шикоятларга олиб келади.
Даволаш. Ўсманинг жойлашуви, тури ва ўлчамига боғлиқ.

6. Бош мия ичига қон кетиш

Бош мия қон томирларини шикастланиши бошида билинтирмаслиги мумкин. Бир неча соат ўтгач эса қон қуйилиш белгилари ўзига хос белгилар билан намоён бўлади.

Белгилари. Бош миянинг исталган жойида бирданига кучаювчи оғриқ, кўриш фаолиятини, нутқ ва мувозанатнинг бузилиши, кўнгил айниши, шахсиятни бузилиши кузатилади. Бу белгилар навбатма-навбат пайдо бўлиб, кескин кучайиши ва хушдан кетишга сабаб бўлиши мумкин.

Сабаблари. Бош мия қон томирларининг ортиқча ингичкалашуви ёки травмалар, қон босимини кескин ортиши (инсульт).
Даволаш. Врач авваламбор бош миянинг қисилишига сабаб бўлаётган гематома (қон лахтасини) олиб ташлаши керак. Кейин қон қуйилиш сабаблари аниқланади. Махсус текшириш усуллари тавсия этилади.

  1. Чакка артерияси яллиғланиши

Бу касаллик 50 ёшдан ўтган одамларда учраб, даволанмаслик тўлиқ кўрликка олиб келиши мумкин.

Белгилари. Кучли бош оғриқлари, озиб кетиш, уйқусизлик, депрессия, тана хароратини ортиши ва тери рангини қизариши. Елка ва бўйиш сохалари оғриши мумкин.

Сабаблари. Вирусли инфекциялар, дориларни тартибсиз ичиш, қуёш нурида кўп туриш, алкоголизм, совуқ қотиш ва иммун тизимни кучсизланишига олиб келувчи бошқа барча омиллар.
Даволаш. Қон томирлардаги яллиғланишни олдини олиш учун стероид препаратлар қўлланади. Кўриш фаолияти бузилганда офтальмолог даволайди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan