Инсон ҳаёти давомида ҳар бир қадамида, жамиятнинг у ёки бу соҳасидаги ҳар бир ҳаракати билан давлат органларига мурожаат этишига тўғри келади. “Давлат — фуқаро” алоқаларининг шаффофлигини таъминлаш учун, давлатимиз раҳбари 2017 йил Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат хизматлари тизимининг янги концепциясини илгари сурди.
Бундан бир неча йил аввал давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилди. Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги ташкилотга асос солинди. Унинг асосий вазифалари этиб эса бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш қилиб белгиланди.
Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари аҳоли учун муҳим ва керакли бўлган давлат хизматларини олиши мумкин бўлган жойга айланишга улгурди.
Давлат хизматлари марказининг асосий вазифалари:
- жисмоний ва юридик шахсларга «Ягона дарча» принципи бўйича ҳамда олис ҳудудларга чиққанида давлат хизматини кўрсатиш;
- хизматлар сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бюрократия, овворагарчилик ва бошқа меъморий тўсиқларга йўл қўймаслик;
- уюшмалараро ҳамкорлик, ҳужжатлар ва ахборотларни вақтида етказишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш;
- давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳат ёрдамларини таклиф этиш;
- вакилликли давлат уюшмалари ва бошқа ташкилотлар билан қонун ҳужжатлари ва ҳокимчилик регламентлар талабларига амал қилинишини таъминлаш ҳисобланади.
Давлат хизматлари марказлари давлат хизматлари кўрсатишнинг саккиз тамоили асосида фаолият юритмоқда:
Мурожаатчи – доимо ҳақдир
Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳар доим мурожаатчининг саволини тўғри шакллантиришда ёрдам беради ва унга малакали жавоб қайтаради.
Давлат хизматини кўрсатишда энг муҳими – профессионаллик
Давлат хизматлари марказлари ходимлари тезкор ва сифатли давлат хизматларини кўрсатади. Улар ўз ишларини билишади, ҳужжатлар билан эътиборли ва аниқлик билан ишлашади, шунингдек мижозларга бажонидил маслаҳатлар беришади.
Тинглаш, тушуниб эшитиш ва ёрдам бериш
“Ҳар бир мурожаатчи ва унинг талаблари ўзига хосдир” деган тушунча билан мурожаатчиларни тинглайди, тушуниб эшитади ва уларга ёрдам беради. Чунки, ҳар қандай қонун-ҳужжатлар инсонлар муаммоларининг барча қирраларини қамраб олиш имконияти мавжуд эмас. Шу сабабли, ходимнинг вазифаси – ҳар бир мижознинг ҳолатига кира билишдир.
Мурожаатчининг вақтини тежаш
Давлат хизматлари марказлари ходимларининг вазифаси – мурожаатчиларнинг вақтини тежаш, сўровларини самарали қондириш ҳамда ортиқча овворагарчиликлардан холос этишдан иборатдир.
Очиқлик ва қулайлик
Давлат хизматлари марказлари – ташриф буюрувчилар учун замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган қулай шароитларга эга макондир, шунингдек тегишли давлат хизматларини олмоқчи бўлган ҳар қандай фуқаро ушбу маконга ташриф буюриши мумкин.
Хушмуомала ва самимийлик
Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳар бир фуқарони азиз меҳмондек, уларни ҳушмуомала, самимий, табассум ва ҳуш кайфиятда кутиб олишади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун шахсан жавобгарлик
Давлат хизматларини кўрсатиш – хизмат кўрсатиш муддатлари бузилмаган ҳолда талаб этилган маълумотларни мурожаатчига тақдим этган тақдирдагина якунланган ҳисобланади. Ҳар бир ташриф буюрувчи ходимларни амалга оширган ишларини ушбу қатъий мезонлар бўйича баҳолайди.
Мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам бериш
Давлат хизматлари марказларининг ҳар бир ходими мамлакатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоясини сўзсиз амалга ошириш учун хизмат қилади.
Шу сабабли, давлат хизматларини кўрсатиш – давлат хизматлари марказлари ходимлари учун нафақат касб, балки шараф ҳамдир.
Ойжамол Хасанова, Шўрчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази бош мутахассиси