ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда 38 ёшли эркак вояга етмаган қизни ўғирлаб кетди

2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли Neхia-3 билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган қизга ўзини киракаш деб таништирган ва уни уйига олиб боришини айтган. Эркак қизни алдаб, машинага ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар бермоқда.

Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани «Бошдархон» МФЙ Янги обод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушган ва ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган.

Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan