ЎЗБЕКИСТОН

Андижондан Термизга қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

2024 йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб 129/130-сонли «Андижон — Термиз — Андижон» йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

129-сонли «Андижон — Термиз» йўналиши ҳафтанинг ҳар душанба кунлари

Андижон 16:24 — Термиз 12:55

130-сонли «Термиз — Андижон» йўналиши ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари

Термиз 15:25 — Андижон 13:49

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan