Эртага ерда 8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда
Синоптиклар ернинг магнитосфераси юқори плазмани қабул қилиши ҳамда бунинг фонида сайёрада кучли магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди. Унга кўра, айни…
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таклифлар тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда 3 миллион гектар яйлов ва экин ерлари деградацияга учраган, 2 миллион гектарга яқини турли даражада шўрланган….
Денов туманида корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб…
Самарқандда 15 ёшли мактаб ўқувчиси фарзанд кўрди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009 йилда туғилган) П.З. 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006…
«Сайхунобод тажрибаси» бўйича ишларда сусткашликка йўл қўйган 400 га яқин масъул ишдан олинди
Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди. 10 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда…
Тошкентда сохта ҳужжатлар билан ўқишга киритишга уринганлар қўлга олинди
Қўлга олинганлар Қозоғистондаги университетда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистондаги олийгоҳларга киритишни ваъда қилишган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан…
Украинада ер остида жойлашган махфий қурол заводлари қурилган – “El Mundo”
Украинада яширин қурол заводлари тармоғи қурилган, уларнинг баъзилари ер остида жойлашган. Бу ҳақда Испаниянинг “El Mundo” нашри Украина қурол саноатидаги манбага таяниб хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, ушбу заводларнинг жойлашуви ўта сирли. “El Mundo” суҳбатдошига кўра, ҳозир Украинани энг кўп хавотирга солаётган…
Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди. Сурхондарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ. Хусусан, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини…
Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
Давлатимиз раҳбари ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларга тўхталиб ўтди. Охирги етти йилда бу соҳага катта эътибор берилиб, кластер тизими жорий қилинди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга…
Uzbekistan Airports фуқароларни лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтиришдан огоҳлантирди
Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда. Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1161-моддасида жавобгарлик назарда тутилганлиги эслатиб ўтилмоқда. Ушбу…