ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Алимент тўламаган оталарнинг иши судда кўриб чиқилди

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари хал этилиши қонун билан белгилаб қўйилган.

Вилоятнинг Ангор ва Сариосиё туманларида ташкил этилган сайёр суд жараёнларида фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлган оталарнинг иши кўриб чиқилди.

Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор отага нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома жиноят ишлари бўйича туман суди биносида тарафлар иштирокида мухокама қилинди.
Бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида қарздор ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун бир неча ойлар давомида моддий ёрдамга мухтож бўлган вояга етмаган фарзанди учун жами 5 миллион сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланди.

Бюронинг туман бўлими томонидан тақдим этилган маъмурий баённома ва судда тўпланган ҳужжатлар асосида алимент тўлашдан бош тортган отага нисбатан жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, Бюронинг Сариосиё туман бўлими биносида очиқ сайёр суд жараёнлари ташкил этилди. Унда алимент тўловларидан бўйин товлаган қарздор оталарнинг иши атрофлича кўриб чиқилиб, 7 нафар қарздор оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan