ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда “Наврўз” умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда

Наврўз – халқимизнинг азалий қадриятлари, эзгу орзу-интилишларини мужассам этган, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган қадимий байрам.

Бугун эрта тонгдан Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳудудида ўтказилаётган вилоятнинг асосий Наврўз байрами сайли бошланиб кетди. Байрамда воҳадошларимиз қатори хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этишмоқда.

Бу йилги байрам тадбири ҳар йилгидан ҳам ўзгача руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда, юртдошларимизнинг қалбига кўтаринки кайфият бахш этиб, она заминимиз узра беназир таровати билан кириб келган бетакрор айём завқу шавқи уларнинг қалбида ҳайрат ва ҳавас уйғотди.

Айни дақиқаларда театрлаштирилган асосий байрам концерт дастури бошланди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, воҳа аҳли ҳамда меҳмонларини юртимизда кенг нишонланаётган ушбу энг гўзал ва ардоқли байрам билан табриклади, Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келишини тилади.

Наврўз сайиллари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan