ЖАМИЯТ

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан бугун умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда

Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

Эътиборлиси, ободликка қаратилган ҳаракатлар ўзбек халқининг тўю-тантаналари, марака ва турли байрамлари сабабли ҳамда бунёдкорлик ишларида янада яққол кўзга ташланмоқда. Фақат ўзимизгагина хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, хал­қимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда ҳудудий бошқарувлари, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарёда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширмоқдалар:

  • 308 та ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 213 млн. сумдан зиёд маблағ;
  • 724 та маҳаллалар, аҳоли пунктлари, 1800 дан ортиқ кўп қаватли турар жойлар ҳамда ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, 73 та зиёратгоҳлар, 727 та қабристонлар ҳамда 2000 та болалар майдончаларини тартибга келтирилди;
  • ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш иштирокчиларини зарур 435 та техника воситалари ва анжомлар билан таъминлашди;
  • жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида 435 та техникалар жалб этилди.
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ хайрия ҳашарини тегишли ташкилотлар ҳудудида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилди;
  • хайрия ҳашари давомида 117 дан зиёд манзарали дарахт, 65 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатларни давлат харидлари электрон тизими орқали харид қилинишини таъминлашди.

Жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ҳашар юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan