ЖАМИЯТ

Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қард-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларга видео селектор орқали карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказиладиган байрамини юқори савияда ўтказилиши юзасидан тузилган режа мазмун моҳияти барча мансабдор шахсларга етказилди.

Дархақиқат, истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод ҳалқ, мустаққил давлат сифатида Ўзбекистоннинг савлатини, салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди, – дейди тадбирда сўзга чиққан кичик сержант Толибжон Юлдошов.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan