СПОРТ

ИИВ оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат билан чиқди

Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни қуйида:


«Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги финал учрашувига қизиқиш юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, ташриф буюрувчи ОАВ вакиллари “Бунёдкор” стадионига 5-кириш дарвозаси орқали стадионга киришлари мумкин бўлади. Бошқа дарвозалар орқали фақатгина мухлислар киритилади. Медиа вакиллари стадионда махсус зоналарда ҳаракатланиши, ўрнатилган тартибга риоя қилиши ва фақатгина 5-кириш дарвозаси орқали кириб-чиқишлари сўралади.

Стадионга киришда ОФК томонидан тақдим этилган аккредитациялар кўрсатилиши шарт», дейилади мурожаатда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan