ЎЗБЕКИСТОН

Мажбурий ижро бюроси органлари 5 ёшда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2017 йил
29 майдаги тегишли фармон ва қарорларлари асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти ташкил этилиши суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги даврини бошлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этади ва шу орқали одил судловни амалга ошириб, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди.

Бугун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилганлиги муносабати билан Бюронинг вилоят бошқармасида соҳа фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди. Унга Термиз шаҳридаги юридик техникуми ўқувчилари, журналист ва блогерлар таклиф этилди.

Тадбирда соҳа вакиллари иштирокчиларга Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилиши, ривожланиш босқичлари, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ҳусусан, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Бюронинг mib.uz сайтида қарздор ва ундирувчиларга ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларини кузатиб бориш, смс-хабарнома автомат тизими орқали қарздорларга ижро иши қўзғатилганидан тамомланишгача бўлган ҳар бир ҳаракат ҳақида хабар бериш, андроид мобил алоқа воситалари орқали қарздорлик ва хорижга чиқишга қўйилган тақиқларни аниқлаш, mib.uz мобил иловаси, шунингдек, онлайн тўлов тизимлари орқали қарздорликни текшириш ва тўлаш  имкониятлари яратилганлиги такидланди.

Тадбирда иштирок этган журналист ва ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан батафсил жавоблар олишди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари билан биргаликда Термиз шаҳридаги археология музейи ва Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига экскурсия ташкил қилиниб, унда вилоятимиз тарихи ва маданияти билан яқиндан танишдилар.

Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилганлигининг 5 йиллиги муносабати билан соха вакилларига муваффаққиятлар тилаб қоламиз! Касб байрамингиз муборак бўлсин!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan