ТУРИЗМ

Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди

Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари шулар жумласидандир.

Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси маълумотига кўра, худди шундай будда тасвири туширилган терракота ҳайкали вилоятимизнинг Сариосиё туманидан ҳам топилди. Ушбу терракота ҳайкалида будданинг ўтирган ҳолати тасвирланган.

Туманнинг «Шаҳриобод» маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan