Бойсун тоғлари этагида жойлашган Қўрғонзол ёдгорлиги Бойсунсой ирмоғи бўлган Учкўл дарёси устидаги тоғ этагидаги тепаликда бунёд этилган. Қўрғонзол қалъаси мил. авв. 4 асрга, яъни Александр Македонский истилоси даврига қарашли қалъа ҳисобланади. Қўрғоннинг диаметри 30 метр, доирасимон шаклда қурилган. Ички қисми ҳамда шимолий ва шарқий қисмларида доира шаклидаги 6 та буржи бор. Қўрғон 20 метрдан баландроқда тик тоғ бағрида жойлашган бўлгани сабабли, жанубий ва ғарбий қисмларида буржлар қурилишига ҳожат бўлмаган. Қўрғон ташқи деворининг қалинлиги 3 метр бўлиб, у иншоотнинг бошқа қисмлари қаторида пахса девордан иборат бўлган. Буржлардаги ўқсимон шаклда юқорига қаратиб ишланган туйнуклар хоналарни шабадалаш ёки ёритиш учун қолдирилган бўлиб, кейинчалик қисман ғишт билан ўраб чиқилган. Қўрғоннинг ягона дарвозаси икки тарафдан миноралар билан ўраб олинган бўлиб, шимолий деворда жойлашган. Унинг ортида жойлашган манзилгоҳ замонавий қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилганлиги натижасида бутунлай бузилиб кетган. Қўрғоннинг ички қисмида, дарвозанинг ўнг ва чап томонларида хўжалик ва яшаш хоналари бўлиб, улар ташқи ҳимоя деворига тақаб қурилган. Дарвозанинг ғарбий қисмида овқатланиш хонаси билан арка орқали бевосита уланган ошхона жойлашган, шарқий қисмида қоровулхона ва ертўла шаклидаги омборхона бўлган. Дарвоза қаршисидаги жанубий девор бўйлаб яна уч омборхона мавжуд, уларнинг бирида ерга кўмилган одам бўйи баробар хумлар жойлашган. Қўрғон ички қисмини очиқ ҳовли эгаллаган, унинг поли бутунлай гипс қатлами билан қопланган, марказида эса ариқ ётқизилган ҳовуз жойлашган. У ташқи девор олдидаги сув чиқиб кетиши учун махсус қолдирилган тешиккача уланган. Ҳовуз ёмғир сувлари ва қўлда сув ташиш йўли билан тўлдирилган. Сув бир неча километр шимолроқда жойлашган ирмоқдан дарвозадан ўтадиган канал орқали ҳам келиб тушган. Бу каналдан дарвозанинг ғарб томонида жойлашган махсус чўмилиш хонасининг полига ўрнатилган сопол ванна учун ҳам сув олиш мумкин бўлган. Ўрта Осиё учун ноёб бўлган ушбу ванна Термиз археология музейида сақланади.
ОММАБОП
-
Олис ҳудудда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида тиббий кўрик ва сайёр профилактик тадбирлар ташкил этилди
Iyul 25, 2025By Diyor24Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.... -
Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини оширади
Iyul 24, 2025By Diyor24Москвада бўлиб ўтган музокараларда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди: ▪️ Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 1000дан ортиқ мунтазам қатновлар бажариш,... -
Air India’нинг яна бир самолёти ёниб кетди
Iyul 23, 2025By Diyor24Ҳонгконгдан Ню-Деҳлига учган Air India’га тегишли Airbus A321 самолёти қўнганидан сўнг ёнғин юз берди. Электр генератори ёнган лайнердаги барча йўловчилар... -
Малайзиянинг Tenaga Nasional компанияси Ўзбекистон тоғ ҳудудларида ГЭС қурмоқчи
Iyul 23, 2025By Diyor24Tenaga Nasional Berhad компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш ҳамда электр тармоқларини янгилашга инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Dunyo... -
Эндиликда «103» хизмат сифати бўйича мурожаатчига қайта қўнғироқ қилинади
Iyul 23, 2025By Diyor24Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати — «103» фаолияти махсус «Call-back» тизими орқали назорат қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий... -
Жанубда «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Iyul 23, 2025By Diyor24Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарби-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда. Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик... -
АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди
Iyun 1, 2022By Diyor24Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда... -
Ишонч телефонлари рўйхати
Iyul 15, 2020By Diyor24Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси... -
Бош оғриғининг 7 хил тури
Avgust 21, 2020By Diyor24Ер шарида бош оғришига шикоят қилмаган одам топилмаса керак. Бош оғриғининг қайси тури жиддий касалликка ишора қилади, қайси тури эса... -
Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши, белгилари ва даволаш
Yanvar 23, 2020By Diyor24Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши инфекцияли яллиғланиш касаллигидир. Бу йуллар умумий қилиб олганда 2 га бўлинади , биринчи қисми орқали буйракларда хосил бўлган сийдик қовуқда тўпланади. Иккинчи қисм орқали эса сийдик қовуқдан... -
Қўл нега увишади?
Avgust 21, 2020By Diyor24Қўлнинг увишиб қолишига томирлар хасталиги, қўлдаги нерв касаллиги ёки орқа мия бўйин қисми нерв пўстлоқларининг таъсирланиши, ички органлар хасталиги, масалан,... -
Соч тўкилиши сабаблари ва давоси
Yanvar 16, 2020By Diyor24Соч турли сабаблар билан тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда, сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, мисол учун соч ювишда, бўяшда, турмаклашда йўл...