ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Адашганлар» буғдойдан бўшаган майдонларга ўт қўйиб, бир-бирига “сигнал” бераяпти(ми)

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Жарқўрғон туман инспекцияси томонидан 16.06.2020 йил олиб борилган тезкор назорат рейди давомида тумандаги «Нефтчилар» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Эломон Муродович» фермер хўжалиги даласида фуқаро Қ.А. ва Х.М. нинг ўриб олинган ғалла майдонларини ўзбошимчалик билан ёқиб юборганлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур тумандаги «Боботоғ» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Халқабод Гул боғлари» фермер хўжалиги даласида ҳам ғалладан бўшаган ер майдонларига фуқаро Х.Б томонидан ўт қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “ўтқўярлар”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-модда 3-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланиб, тўлиқ ундириб олинди.

 

.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan