ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Туман захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган термизлик фирибгар “иш”ини охирига етказолмади

Термиз туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти билан 3 марта судланган фуқаро Қ.Х. тумандаги “Ат-Термизий” маҳалла ҳудудидан кам таъминланган оилалар учун берилган ер ва туман ҳокимияти захирасидаги ер майдонларидан фуқаро “Д” ва бошқаларга 0,18 га ер ажратиш беришни ваъда этади. 18 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Шунингдек, фуқаро Д. дан 0,06 га ер майдонни туман ер ресурслари давлат кадастрида ишловчи танишлари орқали уй қурилганлиги тўғрисида сахта ҳужжатлар расмийлаштириб бериш эвазига 1,5 млн. сўм пулларни олишни режалаштирган. Департаментнинг Термиз туман бўлими ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар Қ.Х.  айтилган пулни фуқаро Д. дан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan