ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Бутун август ойи – тест ойи бўлади

1 август куни уяли алоқа компаниялари фаолиятида танаффус эълон қилинадими?

⁉️ “Ўтган йили тест синовлари давомида уяли алоқа комманиялари фаолияти тўхтагани йўқ. Масъул идоралар томонидан имтиҳон вақтида телефон тармоғини чекловчи махсус ускуна ўрнатилиши айтилди, аммо ундай бўлмади. Телефон олиб кириш бўйича назорат ҳам кучли бўлгани йўқ. Бу йил эса текширув янада қийинлашади. Боиси абитуриентларни текшираётган кишининг саломатлиги учун ҳам хавф туғилмоқда. Бу йил ичкарига телефон олиб кириш имконияти жуда юқори. Ўтган йили шахсан ўзим тест синовлари ўтказилаётган бир неча биноларда гувоҳи бўлдимки, алоқани ушлаб қолувчи ускуналар ишлагани йўқ. Бу адолат ва шаффофликка жиддий таъсир қилади. Бунинг олдини олиш қандай режалаштирилмоқда?” – деган савол билан блогер Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаевга юзланди.

✅ “Бу муаммони ҳал этиш учун биз ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан мулоқот қилиб турибмиз. Имтиҳонлар ўтадиган жойлар тайёрлангандан кейин барибир текширишларни амалга оширамиз. Ҳозир Давлат тест маркази тест ўтказилаётган ҳудудга нималар олиб кириш мумкин эмаслигини ўз роликларида доимий асосда кўрсатиб турибди. Булар: мобил телефонлар, планшетлар ва ҳоказо. Aгар кимдир олиб кириш ниятида бўлса, барибир текширув ва кўрикдан ўтказилади. Текширувчини ҳам ҳимоя қиладиган, шу билан бирга назоратни кучайтирадиган элемент яратамиз. Aммо имтиҳон кунлари телефонларни ўчириб қўядиган бўлсак, бу ҳам катта қийинчилик туғдиради. Мўлжалимиз бўйича бутун август ойи – тест ойи бўлади.

Беркитиб олиб кирилган телефонни аниқлаш механизми мавжуд, бу қийин эмас. Бирор абитуриентда телефон аниқланса, нафақат бу йил, келаси йил ҳам имтиҳонга яқинлаштирмаймиз. Ўйин қоидалари аввалдан эълон қилинади. Назорат тизими кучли бўлади”, деди Мусаев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan