ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Музработлик “ўринбосар”нинг ишга жойлаштириш “эвази” қимматга тушди

Музработ тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг фавқулотда вазиятлар бўйича ўринбосари Х.М. фуқаро И. нинг ишончига кириб, ишга жойлаштиришни, яъни уни танишлари орқали вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Бу фирибгарлиги эвазига эса, 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишни ният қилган эди.

Департаментнинг Музработ туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан ўтказилган тезкор тадбирда айтилган пулни олаётган “ўринбосар” ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan