Дунёда илк маротаба Веътнам пойтахтида Dolce Hanoi Golden Lake номли беш юлдузли олтин билан қопланган меҳмонхона фаолият бошлади.
24 каратли тилла нафақат бинодаги жиҳозларга, шунингдек, унинг маълум қисмларига ҳам ишлатилган. Dolce Hanoi Golden Lake Ханой марказида жойлашган бўлиб 25 қаватдан иборат.
Меҳмонхонанинг эшик, деворлари, шифти ҳамда фасаднинг бир қисми жами 5000 метр квадрат майдон олтин билан қопланган. Бинони қуришга 10 йил сарфланди. Унда тилла югуртирилган мебеллар, ванналар, унитазлар жойлаштирилган 342 та хона мавжуд.
Албатта, меҳмонхона хизматларининг нархи кўпчилик учун қизиқ. Маълум қилишларича, олтинлар ичида бир сутка қолиш камида 250 доллар қилиб белгиланган.