Волгабўйи районларидан Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келмоқда: воҳамизда қандай об-ҳаво ҳукм суради?
Бугун, 16 июнь кунидан Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районларидан салқин ҳаво оқими кира бошлаши ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 16-17 июнда тоғли ҳудудларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 июнда республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрдан 23-28 метргача етиши мумкин.
Жанубий ҳудудларда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради: 40-42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
17-19 июнда салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат қулай кўрсаткичларгача пасаяди, кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.