ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғонлик валютафуруш фаолиятига чек қўйилди

Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва ДХХ Қумқўрғон туман бўлим ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон туман “Деҳқон бозор” ҳудудида тезкор рейд ўтказилди. Мунтазам равишда валюта савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Ч.Қ. харидорга ҳар бир АҚШ долларини 1020 сўмдан ҳисоблаб, 2500 АҚШ долларини 25 млн. 500 минг сўмга сотаётган вақтида ушланди. Тадбир давомида ҳуқуқбузарлардан жами 2500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан валютафурушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan