ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қумқўрғонда ота 33 миллион сўмдан ортиқ алимент тўлаб берди

Прокуратура бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил март ойидаги суд буйруғига асосан Асрор Боймировдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Сабаби, алимент тўловчи ота вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан боланининг 18 ёшгача тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 33 миллион 600 минг сўмни тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Алимент бу боланинг ҳаққи. Алимент тўловларини ўз вақтида тўлашни унитманг.

Азизбек Холиёров,

МИБ Қумқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan