1000 АҚШ доллари эвазига “имтиёзли уй-жойлар”дан олиб беришна ваъда қилган ишбилармон қўлга тушди
Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Г.М. фуқаро Р. га кам таъминланган оилалар ва ногиронлар учун шаҳар ҳудудида қурилаётган имтиёзли уй-жойлардан олиб беришини ваъда этади. Унинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан Р. дан 1000 АҚШ доллари талаб қилади.
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Термиз шаҳар бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида 500 АҚШ долларини олаётган Г.М. воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.