ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида жанжал содир бўлди — видео

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида жанжал юз бергани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этгани тасвирланган видео тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Санкт-Петербург шаҳри жанубида бир нечта эркак киши ўртасида келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Шунингдек, ўзаро тўқнашув жараёнида ўқотар қуроли ҳам ишлатилган.

Ушбу жанжал оқибатида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Д.А. жароҳат билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Ҳозирги вақтда унинг ҳолати яхши.

Россия ОАВларининг ёзишича, ўзбекистонлик йигит бошидан жароҳат олган, гумонланувчи сифатида уч киши — Туркманистон, Арманистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan