
«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Термиз туманида жойлашган «З. Ш.» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш биносида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 300,5 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.