Oy: Iyun 2025

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб илк бор юк ташилди

Ўзбек миллий ташувчиси томонидан 4500 км масофа 8 кунда босиб ўтилган. Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ўзбек тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш,…

Расмий даромади йўқ фуқароларга кредит олиш имконияти очилмоқда

23 июндан бошлаб Ўзбекистонда “Альтернатив скоринг” тизими орқали расмий даромади йўқ фуқароларнинг молиявий интизоми баҳоланади. Бу янгилик уларга банк кредитларидан фойдаланиш имконини сезиларли даражада кенгайтиради. 2025 йил 23 июндан бошлаб Кредит-ахборот таҳлилий маркази “Альтернатив скоринг” деб номланган янги тизимни амалга…

1 сентябрдан Россияда Instagramʼдаги реклама учун расмий жазолар кучга киради

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияда «Instagram» ва «Facebook» каби Meta компаниясига тегишли платформаларда исталган кўринишдаги реклама жойлаштириш қонуний равишда тақиқланади. Бу ҳақда Россия президенти томонидан имзоланган янги қонунда батафсил белгиланган. Ушбу ўзгариш Россия ҳукумати томонидан Meta’нинг фаолиятини экстремистик деб…

Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун мобил иловада маълумотлар базаси яратилади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади. Президентнинг 2025 йил 19 июн куни қабул қилинган фармонига асосан, ушбу платформа давлат хизматчиларининг шахсий ривожланиши, малакасини ошириш ва ўзаро мулоқотини кучайтиришга хизмат қилади. Мазкур илова орқали ходим…

Апелляция суди Трампга Калифорния гвардиясини назоратда қолдиришга рухсат берди

АҚШ апелляция суди Доналд Трампнинг Лос-Анжелесда миллий гвардияни назоратда сақлаш бўйича қарорини қонуний деб топди. Калифорния губернатори Гэвин Нюсом эса бу қарорга қарши ҳуқуқий курашни давом эттиришини маълум қилди. АҚШнинг 9-апелляция округи суди 2025 йил 20 июн куни Доналд Трамп…

Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни назорат қилинади

2025 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун жисмоний фаоллик мажбурий тартибда йўлга қўйилади. Бу тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ишчи самарадорлигини оширишга қаратилган. Янги тартибга мувофиқ, ҳар куни белгиланган вақтда жисмоний тарбия тадбирлари…

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни болалар ҳуқуқларини бузувчи давлатлар рўйхатида сақлаб қолди. Бу…

1 январдан бошлаб тажрибасиз давлат хизматчиси билан вақтинча меҳнат шартномаси тузилади

2026 йилдан бошлаб давлат хизматига қабул қилинган ходимлар учун янги шартлар белгиланмоқда: вақтинча меҳнат шартномаси, мажбурий курслар ва IQ даражагача қамраб олган билим диагностикаси асосида фаолият баҳоланади. Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматига биринчи марта қабул…

2024 йилда Россияга энг кўп мигрант Ўзбекистондан келган

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил давомида мамлакатга 6,3 миллионга яқин мигрант келган, уларнинг ярмидан кўпи ишлаш мақсадида ташриф буюрган. Энг кўп мигрантлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари Валентина Казакова…

Буюк Британия элчихонаси ходимлари Эрондан олиб чиқилди

Буюк Британия ўз элчихонаси ходимларини Эрондан эвакуация қилди.  Британия ҳукумати “ҳозирги хавфсизлик ҳолати»ни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораси сифатида ходимларни Эрондан эвакуация қилиш қарорини қабул қилган.  Элчихонамиз масофадан туриб ишлашда давом этмоқда, дейилади ҳукумат баёнотида.   Лондон ва Теҳрон турли сабабларга кўра…