ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Эртага Олий судда Совет даврида қатағон қурбони бўлган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят иши кўрилади

Олий суд матбуот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ ташкил этилган Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 19 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий судида мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят ишлари апелляция тартибида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 19 декабрь куни Совет даврида қатағон қурбони бўлган 173 нафар кишига суд ҳукми ўқилиб, оқланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan