СПОРТ

ФИФА футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонини маълум қилди

ФИФА 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги мезбонини маълум қилди. Унга кўра, Аргентина давлати ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, дея хабар бермоқда ЎФА Ахборот хизмати.

Ушбу йирик мусобақа жорий йил 20 май — 11 июнь саналарида ўтказилади. Маълум қилинишича, мусобақа санаси ўзгаришсиз қолади. Шунингдек, мундиалга қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқи Индонезияга берилган эди. Бироқ, Мамлакатда Исроилнинг мундиалда қатнашишига норозилик намойишлари авж олгани учун ФИФА уларга нисбатан санкция қўллади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan