СПОРТ

Кўнгилни чўктирманг: Навбатдаги мағлубият хабари

Бугун саҳифаларимизга севимли “Сурхон” жамоамизда Баҳром Ҳайдаров янги бош мураббий сифатида фаолият бошлагани ҳақида маълумот жойлаштирган эдик.

Ҳозиргина эса “Сурхон”нинг мамлакат биринчилиги дастлабки туридан ўрин олган навбатдаги учрашуви натижаси маълум бўлди. 3-1 ҳисобида бизникилар мағлубиятга учради. Голлар Шаҳзод Туропов (18), Нурмуҳаммад Номозов (23 пен), Руслан Веклич (66), Илҳомжон Кенжаев (84) номига ёзилган.

Табиийки, кетма-кетликдаги ушбу иккинчи омадсизликни(биринчиси “Бунёдкор”дан қабул қилинганди) янги бош мураббий билан боғласак, дарров “бош мураббий ҳали жамоани яхши ўрганмади”, “вақт талаб қиладиган масала бу” сингари баҳоналарни келтиришади. Шу сабаб ҳозирча кўнгилсиз бўлсада, мағлубият ҳақидаги хабар билан чекланиб қоламиз.

“Сурхон” ва унинг мухлислари, кўнгилни кўтаринг, ғалабалар ҳали олдинда(дир, балки)!