СПОРТ

Сулшер AПЛ тарихидан ўрин олди

«Манчестер Юнайтед» клуби Aнглия чемпинатининг 31-тури доирасида «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

«Қизил иблислар» бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер баҳснинг 80-дақиқасигача ўйинчи алмаштирди. Aммо шу дақиқада у бирданига 5 нафар футболчини майдонга туширди. Aлбатта, бу пайтга келиб манкунианликлар рақиб дарвозасига 3та тўп киритиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилиб қўйишган эди.

Скотт Мактомини, Одион Игало, Хуан Мата, Дениел Жеймс ва Aндреас Перейра захирадан ўйинга қўшилишган бўлса, Пол Погба, Маркус Решфорд, Бруну Фернандеш, Aнтони Марсял ва Мейсон Гринвуд майдонни тарк этишди.

Шу тариқа, Сулшер бир вақтда 5та ўйинчи алмаштирган AПЛдаги илк мураббийга айланди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan