ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ҳайдовчилик гувоҳномаси, 2 млн. 660 минг сўм ва ўқитувчи «харитаси»

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жарқўрғон тумани ўқув-спорт-техника клуби ўқитувчиси А.С. фуқаронинг ишончига кириб, Термиз шаҳридаги хусусий автомактаблардан бирида ишловчи танишлари орқали дарс ва имтиҳонларда қатнаштирмасдан “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилади. Ундан паспорт нусхаси, 083/х-шаклидаги тиббий маълумотнома ва гувоҳнома олувчининг фотосуратини тақдим қилишни сўрайди. Фирибгар бу “хизмат”и эвазига 2 млн. 660 минг сўм пул талаб қилади.

Департаментнинг Қизириқ туман бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “ўқитувчи” айтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan