ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Табиатни “куйдираётган”лар белгиланадиган жаримадан қўрқмайдими?

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қизириқ тумани Инспекцияси давлат инспекторлари томонидан «Зартепа» маҳалласи ҳудудида тезкор рейд тадбири ўтказилди. Ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида фуқаро Х.О. томонидан “Кун чиқиш нурли йўл” фермер хожалигининг ғалла ўримидан бўшаган ер   майдонлари ёқиб юборилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яъни 669 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

***

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ангор туман инспекцияси ходимлари томонидан тунги рейд тадбири ўтказилди. Ўтказилган рейд тадбири давомида «Юқори Таллимарон» маҳалласи ҳудудидаги ўриб олинган ғалла майдонларига фуқаро Ч.С. томонидан ўзбошимчалик билан олов қўйгани аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-модда 3-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди.

***

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қумқўрғон туман инспекцияси томонидан рейд тадбири ўтказилди. Ўтказилган рейд тадбири давомида “Aрслонбойли” маҳалласи ҳудудида фуқаро Б.М. томонидан қўйилган олов оқибатида 2 туп тут дарахтини шикаслантирганлиги аниқланди. Фуқаро М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда  1-қисми билан  маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Aхборот хизмати

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan