ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Навоийда 3 туп тут дарахтини кестириб ташлаган раҳбар 92 млн сўм жаримага тортилди

Навоийда 3 туп тут дарахтини кесган раҳбарга 92 миллион 400 минг сўм жарима солинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Тонг» мажмуаси ҳудудида «Innovatsion Group Navoiy» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётганида 3 дона тут дарахти таг қисмидан кесиб ташланган.

Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари Р.А.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 92 млн 400 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan