2024 йил якуни бўйича чет элда ота-она назоратисиз қолган жами 120 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида халқаро келишувларга мувофиқ, 1 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.
Бола Тошкент шаҳри ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан қабул қилинди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида ота-онасига топширилди.
2024 йил якуни бўйича жами 120 нафар ўзбекистонлик вояга етмаган фуқаролар ватанга қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан хорижда қийин вазиятга тушган болаларни ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давом этмоқда.