ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдаги ер нархлари ҳам пасайишни бошлади

Марказий банк эълон қилган кўчмас мулк бозори ҳисоботида Тошкентдаги ер нархлари ҳам пасайганини кўриш мумкин.

Агар I чоракда 1 сотих ер нархи 364 млн сўм бўлган бўлса, II чоракда бу кўрсаткич 342 млн сўмгача пасайди. Бироқ йиллик ўсиш ҳамон юқори — 25,7 фоиз.

Умуман олганда, бозорда сотувлар ҳам камайишни бошлаган. Бир неча ойдан бери асосий қурилиш маҳсулотлари нархи ҳам тушмоқда.

Уйлар нархи ўсиши ҳам 2023 йилга нисбатан секинлашган. Иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши ярим йил ичида сўмда 4,5 фоизни (2023 йил мос даврида 11,8 фоиз), бирламчи бозорда 7,2 фоизни (2023 йилда 10,9 фоиз) ташкил этди.

Йиллик ҳисобда бирламчи бозордаги нархлар сўмда 35 фоизга, долларда 22,5 фоизга ошди. Бунда асосан 2023 йилдаги нархларнинг кескин ўсиши таъсири сақланиб қолган.

Нархлар нисбатан секинроқ ўсаётган пайтда таклиф ҳам кўпаймоқда. Йил бошидан буён иккиламчи уй-жойларни сотиш бўйича эълонлар сони 12,7 фоизга, ижарага бериш бўйича эса 18,4 фоизга ошган.

Кўчмас мулк бозори ниҳоят совушни бошлади. Иқтисодиётга таъсир қилувчи фавқулодда ҳолатлар юз бермаса, бу тенденция яқин вақтлар ичида давом этиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan