ЎЗБЕКИСТОН

Низомий университети талабасини «комендант»нинг ўғли труба билан урди. Талаба шол бўлиб қолгани айтилмоқда

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Тошкент вилояти Кенгсой МФЙда жойлашган Ҳарбий таълим факултети талабалар ётоқхонасида «комендант» бўлиб ишловчи аёлнинг ўғли 1-курс талабасини труба билан урди. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг Darakchi.uz’га маълум қилишича, талаба шол бўлиб қолган ва касалхонага ётқизилган.

Darakchi.uz Университет ёшлар етакчиси Абдураҳмон Даробов билан боғланиб, ҳодисага аниқлик киритди.

«Ўша факултетнинг ўқув биноси комендантини ўғли ва талаба ўртасида ўша жойдаги маҳаллада ўзаро жанжал бўлган. Улар бир-бирини аввалдан танимаган. Комендант ва фарзанди ўша ердаги маҳаллада яшайди. Талаба енгилроқ жароҳат олган, ҳозирда рентген қилинган. Масъуллар доктор билан гаплашсак муаммо йўқ ўтиб кетади дейишди. Шол бўлиб қолмаган ҳаммаси жойида. Факултет раҳбарияти назоратда ушлашяпти»,–деди Абдураҳмон Даробов.

Ҳозирда «комендант»нинг ўғли ИИБга олиб кетилгани айтилмоқда. Darakchi.uz ҳодиса тавсилотларини кузатишда давом этмокда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan