ДУНЁ

Қатар ривожланмаган мамлакатларга 60 млн доллар ёрдам ажратади

Қатар ривожланмаган давлатлар учун 60 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний маълум қилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

«Мен жами 60 миллион долларлик молиявий ёрдам беришни расман эълон қиламан, жумладан, ривожланмаган мамлакатлар учун Доҳа ҳаракат дастурини амалга ошириш мақсадида 10 миллион доллар ва дастур натижаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожланмаган мамлакатларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш учун 50 миллион доллар ажратилади», – деди Қатар амири Доҳада бўлиб ўтган БМТнинг ривожланмаган давлатлар бўйича бешинчи очиқ конференциясида.

Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятни Қатардан ўрнак олишга ва Доҳа дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга «ташаббус кўрсатишга» чақириб, буни ривожланмаган мамлакатлар халқи олдидаги «инсонпарварлик бурчи» деб атади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan